1

Ўзбекистонлик сартарошлар халқаро фестивалда ғолиб бўлишди

ЖАМИЯТ 12.03.2015, 14:15
Ўзбекистонлик сартарошлар халқаро фестивалда ғолиб бўлишди

Ўзбекистонлик стилист ва сартарошлар Санкт-Петербургда бўлиб ўтган нуфузли “Невские берега” Халқаро фестиваль-танловида бош ва кичик мукофотларни қўлга киритишди. Ўзбекистондаги фешн-индустрияси мутахассислари ўзлари билан 12 йўналиш бўйича йигирматадан кўпроқ кубокларни олиб келишди, дея хабар беради kun.uz нашри.

“Бу фестиваль ўз талаблари ва ўтказилиш даражаси бўйича жаҳон чемпионатига тенглаштирилади. Жорий йилда фестивалда 30 давлатнинг стилист ва сартарошлари иштирок этишди. Бизнинг жамоага 15 киши киритилганди. Уларнинг барчаси Ўзбекистонда ўтказиладиган шу каби танловларнинг ғолиблари ҳисобланишади. Улар юқори тайёргарлик мактабига ҳамда зарурий малакаларга эга”, деб айтди Ўзбекистон сартарошлар ва косметологлар уюшмаси раиси, халқаро даражадаги модельер, халқаро тоифадаги ҳакам Фарҳод Шомуродов.

“Энг катта муваффақиятга самарқандлик 19 ёшли Шуҳрат Ҳамдамов эришди. У “Укладкали замонавий эркаклар соч турмаги” йўналишида ва бир қатор бошқа номинацияларда 1-ўринни эгаллади. Қашқадарёлик соч турмаклари устаси Муҳаммад Шодмонов аёллар соч турмаклари бўйича биратўла бир нечта йўналишларда 2-ўринни эгаллади. Эркак ва аёллар соч турмаклари бир нечта йўналишларида самарқандлик Рустам Ашуров ҳам энг яхши деб тан олинди. Халқаро ҳакамлар ҳайъати Собир Зоидов, Светлана Лям, Николай Нам ва бошқа ҳамюртларимизнинг ишларини юқори баҳолашди.

Жамоамиз ушбу фестивалда Марказий Осиёдан қатнашган ягона вакил бўлди. Бу йил фантазияли турмаклар йўналишининг асосий мавзуси “Ипак йўли” деб номланди”, деб қўшимча қилиб ўтди Фарҳод Шомуродов.

Бундан ташқари, яна беш нафар ўзбекистонлик косметолог фестиваль доирасида ўтказилган бу соҳа мутахассисларининг конгресси иштирокчилари бўлишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1