Тошкентда шу йилнинг 22-24 апрель кунлари кутубхона мутахассисларининг анжумани бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 16.03.2015, 12:20
Тошкентда шу йилнинг 22-24 апрель кунлари кутубхона мутахассисларининг анжумани бўлиб ўтади

“Central Asia – 2015” деб номланган тўққизинчи Халқаро анжуман фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот-ресурсларини қўллаш ва ривожлантиришда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида таъсирчан ҳамда самарали ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ўтказилади.

Ҳозирда Миллий кутубхона веб-сайтида онлайн-рўйхатга олиш ва конференция мақолалари тўпламига мақола бериш давом этмоқда. Анжуман тадбирларининг дастлабки дастурига кўра, биринчи куни  5 та шўъба мажлиси, иккинчи куни анжуманнинг ялпи мажлиси ва учинчи куни ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари учун давра суҳбатлари, семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб ёзади Миллий кутубхона ахборот  хизмати маълумотлари асосида uz24.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1