1

САЙЛОВ-2015: “САЙЛОВ МЕНИНГ ТАЯНЧИМ”

ЖАМИЯТ 19.03.2015, 12:13
САЙЛОВ-2015: “САЙЛОВ МЕНИНГ ТАЯНЧИМ”

29 март куни  бўлиб ўтадиган Президент сайловига  юртимизда қизғин тайёргарлик кетмоқда. Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан талаба ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий онгини янада шакллантиришга қаратилган тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда парламент депутатлари, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

- Президент сайлови мамлакатимизда демократик давлатчаликни мустаҳкамлашнинг навбатдаги босқичи бўлишини барча зиёлиларимиз, фуқароларимиз жуда теран англаб етганлар – деди тадбирни кириш сўз билан очар экан, университетнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ботир Зокиров.  - Бу сайлов жонажон Ватанимизнинг янги тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.

Ушбу мавзулар юзасидан сўзга чиқишган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари Қодиржон Жўраев, Нодиржон Мухторовлар, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси раҳбари Музаффар Комилов, Тошкент Давлат юридик Университети проректори  Боту Алимов ва бошқалар сайлов қонунчилиги ва амалиёти, бу сиёсий компания даврида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг иштироки муҳим ўрин тутиши, сайлов кунига қадар ҳудудда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

 Тадбир иштирокчилари мазкур сайлов юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

- Юртимиздаги барча ёшлар қатори мен ҳам ўз келажагимни ўзим белгилайман. Сайловда биринчи марта қатнашаётган фуқаро сифатида шуни айта оламанки, бу сиёсий жараён эртанги кунимиз Ўзбекистон келажаги учун қўйилаётган яна бар янги қадам. Шуларни ҳисобга олиб айтаманки, сайлов менинг – таянчим!

Нилуфар  МУРОДОВА, ЎзМУ талабаси

- Тўғрисини айтсам, айни пайтда юрагимда ҳам ҳаяжон, ҳам жуда катта масъулият бор. Ҳаяжон сабаби сайловда биринчи марта қатнашаётганим бўлса, масъулият барча сайловчилар қатори мен ҳам ўз ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда сайловнинг тенг ҳуқуқли аъзосидирман.

Умида МУРОДОВА, ЎзМУ талабаси

- Мана тарихий кунга ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу кунда менинг ҳам овозим аҳамиятга эгалиги кўнглимда фахр уйғотмоқда. Мен мазкур тадбирда ўзим учун қизиқ бўлган барча саволларга жавоб олдим.

Марҳабо МАҲКАМОВА, ЎзМУ талабаси

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1