АсосийJamiyat

Ўтган ҳафтада республикамиз ҳудудида жами 200 та ёнғин ҳолати вақтида 6 нафар киши ҳаётдан кўз юмди

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 192 млн. 620 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 млрд. 273 млн. 849 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи Х.Eргашевнинг уйида қўлбола иситиш печидан фойдаланилиб, назоратсиз ҳолда қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида уйнинг 90 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшовчи фуқаро Р.Зокиров уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 5 кв. метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида Р.Зокиров тутундан димиқиб, вафот этган.

Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи фуқаро О.Темирова ошхонасидаги газ плитаси жўмрагидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган ҳолда гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида О.Темирова куйиш тан жароҳати олган ҳамда уйнинг 20 кв. метр майдонда томи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

    Бошқа янгиликлар