Наманган шаҳрида "Шодлик" савдо маркази фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 23.03.2015, 12:03
Наманган шаҳрида "Шодлик" савдо маркази фойдаланишга топширилди

Вилоят марказининг Навоий кўчасида қад ростлаган уч қаватли “Шодлик” савдо марказида 1 миллиард 800 миллион сўмликдан зиёд қурилиш- монтаж ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда uz24.uz ЎзА маълумотларига таяниб, хабар беради.

Савдо марказининг биринчи қаватида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ташкил этилади. Майдони бўйича вилоятдаги энг йирик савдо марказида халқаро андозаларда савдо хизмати кўрсатиш учун барча замонавий шароит яратилган. Музлатгич-витриналар, ҳаво алмаштириш, ҳароратни мўътадил сақлаш тизимлари маҳсулотларнинг сифатли сақланишига хизмат қилса, харидорлар аравачаси, электрон тарозилар, компьютер-касса аппаратлари, тўлов терминаллари ва бошқа техник воситалар харидорларга тезкор, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Марказнинг иккинчи қавати кийим-кечак, пойабзал ҳамда маиший хизмат техникалари учун ажратилган. Учинчи қават болалар учун замонавий ўйин-аттракционлар билан жиҳозланган бўлиб, савдо марказига келган ота-оналар бу ерда фарзандларини мароқли дам олдириб кетишлари, шу қаватдан жой олган ошхонада оилавий тамадди қилиб, бўш вақтини мазмунли ўтказишлари мумкин.

Марказ иш бошлаши билан 150 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1