Чет эл оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Голливуднинг машхур актёрларидан бири Жан-Клод Ван Даммнинг турмуш ўртоғи Глэдис Португез билан ажралишмоқда. Хабарда хатто ажрашишга ариза берилгани ҳақида ҳам айтилган, дея хабар беради spletnik.ru.
54 ёшли актёрнинг нима учун бундай қарорга келгани ошкор қилинмаяпти. Айтиш лозимки, айнан ушбу жуфтлик иккинчи маротаба ажрашмоқда. Улар бундан аввал ҳам 1987 йилдан 1992 йилгача турмуш қуришган. Жуфтликнинг иккита Кристофер (27 ёш) исмли ўғли ва Бьянка (24 ёш) исмли қизлари бор.
Маълумот учун, Жан-Клод Ван Дамм учун бу ажрим бешинчиси бўлади.





