Интернет тармоқларида Нью-Йоркдаги Woodstock Farm Animal Sanctuary ҳайвонларга меҳрибонлик кўрсатиш уйида яшайдиган икки оёғидан айрилган Фаун исмли бузоқчага протез оёқлар ўрнатилди. Айни дамда у ана шу оёқлар орқали юришни ўрганмоқда, дея хабар беради glunews.ru нашри.
Фауннинг туғруқ чоғида икки олд оёқлари жароҳатланган. Аввалига унинг ҳаётини сақлаб қолишларига ишонишмаганди, бироқ у тирик қолди. Ушбу ҳайвонларга меҳрибонлик кўрсатиш уйида жароҳатланган ва шикастланган ҳайвонлар даволанади. Ҳозирча Фаун бир кунда 2 соатгина ушбу протезда юраяпти. Бироқ ҳайвонлар уйи ҳодимларининг фикрларига қараганда, бу вақт кун сайин чўзиб борилади ва охир оқибати Фаун уларда қийинчиликсиз юрадиган бўлади.





