Туркияда турк тилидаги “Янги Ўзбекистон — келажаги буюк давлат!” китоби чоп этилди. Тўпламдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқ ва маърузалари ўрин олган, дея хабар беради ЎзА.
Мазкур нашр Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётлар Бош бошқармаси, Маданият ва тарғибот бошқармаси ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан профессор Фират Пурташ раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан тайёрланди.
Ўзбекистон – Туркия муносабатлари тобора қалинлашиб, ушбу давлат фуқароларида мамлакатимизга қизиқиш кун сайин ортиб бораётган бир вазиятда бу айни муддаодир.