1

Тошкент шаҳрининг Нурафшон кўчасида экспериментал уйлар қурилади

ЖАМИЯТ 23.03.2015, 16:32
Тошкент шаҳрининг Нурафшон кўчасида экспериментал уйлар қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг Эски Шаҳар қисмида мавзелар бўйича замонавий кўп қаватли уйлар қуриш (1 босқич) тўғрисида» ги Қарорига биноан Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Нурафшон кўчасида 5 та беш қаватли экспериментал уй қурилиши тасдиқланди. Бу ҳақда UzReport.uz хабар беради.

Қайд этиш лозимки, 2020 йилгача Тошкентнинг эски шаҳар қисмида шаҳарсозликни ривожлантириш ҳамда ҳудуднинг меъморий қиёфасини яхшилаш концепциясига мувофиқ, пойтахтнинг эски шаҳар қисмидаги ҳозирда мавжуд шароитлар замон талаблари ҳамда шаҳарсозлик ва санитар нормаларга нечоғлик мос келиши бўйича мониторинг олиб борилади. Биринчи навбатда, йўл-транспорт коммуникацияларининг сифати ва даражаси, турар-жойларнинг ичимлик суви, канализация, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланганлиги баҳоланади.

Бундан ташқари пойтахтнинг эски шаҳар қисмини реконструкция қилиш вақтида тарихий меъморчилик обидаларининг миллийлиги ва анъаналари сақлаб қолинишига алоҳида эътибор қаратилади.

Уйларнинг қурилиши «Ипотека банк» АТИБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига молиялаштирилади.

Мазкур банклар томонидан бош пудрат ташкилотлари — «Тошкент уй-жой қурилиш» ДУК, «Эврострой Плус» ва «Дизайн-Тараққиёт» ХКга обект қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда объект қийматининг 90 фоизигача кредит маблағлари ажратиш тавсия этилди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1