1

Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси қабул қилинди

ЖАМИЯТ 23.03.2015, 17:11
Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси қабул қилинди

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзени қабул қилди, дея хабар беради ТИВ расмий сайти.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда Президент Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг август ойида Хитойга уюштирган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида турли шакллардаги мунтазам Ўзбекистон-Хитой мулоқоти доирасидаги бўлажак учрашувлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1