1

Қори Дин Муҳаммад: "Илдизларимиз панжанинг беш бармоғи каби бирлашган. Шунинг учун сизнинг кўмагингиз бошқа узоқ мамлакатларникидан самаралироқ бўлади"

СИЁСАТ 03.03.2020, 18:36
Теглар: Афғонистон, Ўзбекистон, Толибон
Қори Дин Муҳаммад: "Илдизларимиз панжанинг беш бармоғи каби бирлашган. Шунинг учун сизнинг кўмагингиз бошқа узоқ мамлакатларникидан самаралироқ бўлади"

“Толибон” ҳаракати Қатардаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Қори Дин Муҳаммад Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлат тинчлиги ва хотиржамлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

–Афғонистонда узоқ йиллардан буён (деярли 40 йил) уруш давом этиб келмоқда. Шу муносабат билан бизнинг қўшниларимиз учун ҳам урушни тўхтатиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш жуда муҳим. Биз биламизки, Ўзбекистон Президенти Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим тамойилларни илгари сурди ва биз бугунги кунда уларнинг тарихий самараларини кўряпмиз.

Афғонистон ва Ўзбекистоннинг нафақат чегаралари, балки маданияти ҳам бирлашиб кетган. Икки мамлакат халқлари бир дарёнинг икки қирғоғида яшашади. Бизнинг тақдирларимизнинг тарихий илдизлари бир панжанинг беш бармоғи каби ўзаро туташган. Шунинг учун ҳам сизнинг тинчликни таъминлаш, қурилиш, таълим ва бошқа соҳалардаги ўсиш ва ривожланишни таъминлашда сизнинг кўмагингиз бошқа узоқ мамлакатларникидан кўра самаралироқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1