1

Тошкентда Lacetti ва Nexia автомашиналари тўқнашиб кетди

ЖАМИЯТ 24.03.2015, 11:56
Тошкентда Lacetti ва Nexia автомашиналари тўқнашиб кетди

22 март куни пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳудудида Lacetti ва Nexia автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.Воқеа жойидан олинган суратлар Фейсбук ижтимоий тармоғига “Водители Ташкента” гуруҳи вакиллари томонидан жойлаштирилган, деб ёзади 12news.uz нашри.

Ҳодисага гувоҳ бўлган йўловчи қуйидагиларни баён этади: “Эрталаб светофор ёнида турган эдим. Светофорнинг қизил чироғи ёниб туришига қарамай 4 та машина тўхтамай ўтиб кетаверди. Пиёдалар ўтишига ҳам қарамасдан, 3- 4 та машиналар ҳаттоки тўхташга ҳам уринишмади. Бу каби қоидани қўпол бузиш мумкинми ва бу нимага олиб келиши мумкин, деб ўйлаб қолдим. Афсуски, кўп вақт ўтмасдан мазкур ЙТҲнинг гувоҳи бўлдим”.

ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1