1

Самарқандда аёл икки ўғли билан пиёниста эрини ўлдирди

ЖАМИЯТ 25.03.2015, 12:16
Самарқандда аёл икки ўғли билан пиёниста эрини ўлдирди

Самарқанднинг Булунғур туманидаги Пастки Қўштамғали қишлоғида содир бўлган фожиа ҳақида Kun.uz нашри “На посту” газетасидаги мақола асосида хабар беради.

Унда айтилишича, Гулсара (исм-шарифлар ўзгартирилган) иккинчи эри Акромнинг ичкиликка муккасидан кетганлиги туфайли биринчи никоҳидан бўлган фарзанди , 20 ёшли Искандарни қариндошлариникига жўнатиб юборган, ўзи эса қолган уч фарзанди билан эридан азият чекиб яшашда давом этган. Бир куни Акром маст ҳолда ўз қизини зўрлашга ҳаракат қилган. Бундан хабар топган Гулсара катта фарзанди Искандарни ва 18 ёшли иккинчи ўғли Илҳомни ёрдамга чақирган. Улар Акромни ўлдиришга қарор қилишган. Ўғиллар кечаси Акром ухлаб ётган хонага кириб, унга металл буюм билан бир нечта зарба беришган, сўнг бўйнига сиртмоқ тортишган. Жони узилган Акромни ҳовлида кўмиб қўйишга қарор қилишган.

Аммо жиноят тез орада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош этилиб, айбдорлар жазога тортилган. Суд чоғида Гулсара ўз фарзандларини бундай мудҳиш жиноятга даъват қилганидан пушаймонлигини билдирган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1