АсосийShou-biznes

Бугун Голливуд юлдузи Сара Жессика Паркер 50 ёшни қарши олди

Америкалик актриса, продюсер Сара Жессика Паркер бугун 50 ёшни қарши олди. У 1965 йилнинг 25 мартида АҚШнинг Огойо штати, Нелсонвилл шаҳрида дунёга келган. Оилада 4 фарзанднинг бири бўлмиш Жессикага болалигидан катта эътибор беришган.

Гарчи онаси унинг ҳақиқвий отаси билан ажрашиб, 4 фарзандли бошқа инсонга турмушга чиққан бўлса-да, оиладаги ҳар бир болага алоҳидаэътибор ва меҳр берилган.

Ёш Жессикада актрисалик истеъдоди борлигини билган катталар уни ана шу орзуни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишди. Натижада 1976 йили Сара Жессика “Айбсизлар” фильмида илк ролини ижро этди.

Орадан бир оз муддат ўтиб эса у “Қўшиқ оҳанглари” мюзиклида ҳам иштирок этди. Ҳақиқий омад эса Сара Жессика Паркерга 1990 йили “Охирги чоралар” фильми ва яна кўплаб бошқа картиналардан сўнг келди.

лозимки Сара Жессика Паркер ҳар қандай ролни маҳорат билан ижро эта олади. У ижобий қаҳрамонлар билан бирга салбий қаҳрамонларни ҳам, хаттоки ҳайвонларнинг, хусусан итнинг ролини ҳам ижро этган.

1997 йилнинг 19 майида у актёр Мэтью Бродерикка турмушга чиққан.

2002 йилнинг 28 октябрида уларнинг илк фарзандлари-ўғиллари Жеймс Уилки Бродерик, 2009 йилнинг 23 июнида эса эгизак фарзандлари Мэрион Лоретта Элвел Бродерик ва Табита Хоудж Бродериклар дунёга келди. Эгизакларни суррагат она дунёга келтирган.

2009 йилнинг ноябрида Сара Жессика Паркер АҚШ президентларининг маданият, санъат ва гуманизм бўйича маслаҳатчилари гуруҳига кирган. Ушбу гуруҳда 25 киши, хусусан АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ҳам бор.

Актриса 2000, 2002, 2004 йилларда “Олтин глобус”, 2001, 2004 йилларда эса “Эмми” мукофотларини қўлга киритган.

 

    Бошқа янгиликлар