1

"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш киритилади

ЖАМИЯТ 26.03.2015, 11:35
"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълумотлари асосида uz24.uz хабар беради.

"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган бўлиб, бу йўналишдаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур қонун асосида мамлакатимиз фаунасини муҳофазалаш, ҳайвонот оламидан оқилона фойдаланиш, популяциясини қайта тиклаш ва жонзотларнинг яшаш муҳитини сақлаб қолиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, ноёб ҳайвонлар турларини асраш ва кўпайтириш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кенгайтирилмоқда.

Сайёрамизда кечаётган глобал экологик жараёнлар, табиатга техноген ва антропоген таъсирлар кучаяётгани бу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда. Ушбу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб ишлаб чиқилган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида бир қатор устувор йўналишлар белгиланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1