1

Коронавирус асосан кимларга юқади?

САЛОМАТЛИК 10.03.2020, 18:05
Теглар: коронавирус, сурункали касаллик
Коронавирус асосан кимларга юқади?

Кузатувларга кўра, дунё бўйича 19 ёшгача бўлганлар орасида янги турдаги коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Инфекция асосан кекса ёшдаги ва сурункали касаллиги бор беморларга юқади. Ўлим ҳолатлари ҳам асосан кекса ва турли касалликларга чалинган, организми заифлашган одамларда қайд этилмоқда. 

Ушбу ҳолатни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов организмнинг ҳимоя воситаси – иммунитет мустаҳкамлиги билан изоҳлади. Шу боис, иммунитетни кучайтирувчи озиқ-овқатлар истеъмол қилишни, дори препаратларини (албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда) қабул қилишни тавсия этди. Айниқса, кекса ёшдаги ва сурункали касалликлар билан оғриган оила аъзоларимиз бўлса, уларни алоҳида парваришлаш кераклигини маслаҳат берди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1