1

Шуҳрат Қаюмовдан янги тарона премьераси: “Онамни дугоналари”(music version)

ШОУ-БИЗНЕС 28.03.2015, 14:12
Шуҳрат Қаюмовдан янги тарона премьераси: “Онамни дугоналари”(music version)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг ҳар бир куйлаган қўшиқлари тингловчилар юрагига етиб бориб қалбидан жой олади, дея хабар беради popcorn.uz.

Яқинда бўлиб ўтган яккахон концерт дастуридан жой олган тароналарнинг барчаси мухлисларга манзур бўлиб олқишларга савозор бўлди.Бугун Шуҳрат Қаюмовнинг яна бир қўшиғи премьера тарзида тингловчиларга тақдим этилди. “Онамнинг дугоналари” деб аталган янги таронанинг яратилиш тарихи бўлиб, қўшиқ тайёр бўлгунига қадар анча вақт ўтган экан. Қўшиқнинг сўзини ёзиш борасида бир неча шоирларга мурожаат этган санъаткорга ҳеч бир шоир шеър ёзиб беролмаган.

Хонанданинг дарди, дил нолаларини етказолмаган шоирлардан бири “Шуҳратжон, сиз истаган дардни ўзингиздан бошқа инсон қоғозга туширолмайди, шунинг учун ўзингиз ёзинг”, дея маслаҳат берган. Шундан сўнг, мазкур қўшиқнинг мусиқаси ва матнини Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи ёзди.

“Онамнинг дугоналари” номли тарона аслида онасини соғинган ва онасининг дугоналарига ҳам ҳамиша ҳурматда бўлган фарзанд ноласи, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган янги қўшиқни сиз ҳам тинглаб кўринг.      

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1