АсосийShou-biznes

Тошкент Фотосуратлар уйида “Менинг театрим” кўргазмаси ташкил этилди

Тошкент Фотосуратлар уйида Халқаро театр кунига бағишлаб “Менинг театрим” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Кўргазмада иқтидорли фотоижодкор Раҳмонбек Исломовнинг ишлари намойиш этилмоқда. Бугунги саҳна санъати, репетиция жараёни, режиссура, саҳна орти ҳаёти ва актёрлик маҳоратига бағишланган кўплаб фотоасарлар мутахассислар ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар