Кеча, 29 март куни кўпгина машҳур инсонлар, хусусан хонандаларимиз томонидан Президент сайловида иштирок этиб, ўз участкаларида овоз бериш жараёни туширилган суратлар Instagram тармоғи, шунингдек бошқа ижтимоий сайтларда жойлаштирилди.
Санъаткорлар суратлар остига “Бизнинг тўғри сайловимиз – бахтли келажагимиз”, “Ҳар бир овоз аҳамиятга эга. Бахтли келажак, тинч ҳаётимиз, нурли келажак учун овоз бердик”, “Менинг танловим – менинг президентим”, “Бу сайловлар мамлакатимизнинг тақдирига касбу коримиз, ёшимиздан қатъий назар ҳар биримизга дахлдор масала. Шундай экан, юртнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўлдиган сайловларда ҳар бир фуқаро фаоллик ҳамда масъулият билан иштирок этиши зарур”, “Мен ўз овозимни бердим, сиз ҳам шошилинг” каби изоҳлар ёзиб қолдиришган.