"Арсенал" бош мураббий ва «Реал» ўйинчиси ҳам коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди

СПОРТ 13.03.2020, 10:59
"Арсенал" бош мураббий ва «Реал» ўйинчиси ҳам коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди

"Реал Мадрид" клубининг бош баскетбол жамоаси ўйинчиси 2019-nCoV​ коронавируси бўйича тест топширган ва ижобий натижа қайд этилган. Бу ҳақда жамоа расмий сайти маълум қилди.

"Реал Мадрид" бош баскетбол жамоаси ўйинчисида 2019-nCoV​ коронавируси қайд этилгани боис бош баскетбол жамоаси учун ҳам, футбол жамоаси учун ҳам карантин ҳолатида қолишни тавсия қилади. Чунки жамоалар бир жойда машғулот олиб боришган ҳамда ўйинчиларнинг ушбу вирусни бир-бирига юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин. Шунингдек, "Реал Мадрид" раҳбарияти клубга тегишли барча спорт иншоотлари ҳамда маъмурий объектларни ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Ўз навбатида клуб Мадрид шаҳрида хизмат кўрсатадиган барча "Реал Мадрид" ходимлари ҳам карантинда бўлишини тавсия қилади. Бугун ва эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган баскетбол бўйича Евролига ҳамда футбол бўйича Ла Лига ўйинлари ҳам бекор қилинишини маълум қиламиз”, дейилади “Реал” расмий баёнотида.

 

Шунингдек, Арсенал клуби расмий сайтида маълум қилишича,“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳам коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди.

Жамоа базаси ёпилди. Шундан сўнг, Артета билан сўнгги пайтда алоқада бўлган ходимлар 14 кунлик  карантинга жойлаштирилган. 
"Мен ўзимни ёмон ҳис қилгандан кейин тестдан ўтдим. Рухсат беришлари заҳоти ишга қайтаман" дейди Артета Микелнинг ўзи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1