1

Хью Жекман “Х одамлар” (Люди Х) фильмида бошқа суратга тушмаслиги мумкин

ШОУ-БИЗНЕС 30.03.2015, 15:15
Хью Жекман “Х одамлар” (Люди Х) фильмида бошқа суратга тушмаслиги мумкин

2016 йилда дунё экранларига чиқиши мўлжалланаётган “Х одамлар: Ўтган келажак кунлари” фильмида бош қаҳрамон ролини ўйнаши лозим бўлган Голливуд актёри Хью Жекман фильмнинг бу қисмида суратга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда турли чет эл оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалган.

Ушбу хабарларга асос сифатида унинг Instagram’даги саҳифаси орқали “Мен Рассомаха ролини охирги бор ижро этдим” деб ёзган сўзларини келтиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хью Жекман 2000 йилдан бунё суратга олиниб, дунё экранларида катта талаблар ва олқишлар остида намойиш этилаётган “Х одамлар” фильмининг барча қисмларида ўзи бош рол Рассомахани ижро этиб келган.

Унинг нима сабабдан бундай маълумот бергани маълум эмас.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1