АсосийJamiyat

Туризм соҳасидаги халқаро битимлар бўйича учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбектуризм» мильлий компанияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетлари вакиллари билан таҳлилий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар беради.

Суҳбат чоғида туризм соҳаси, жумладан кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишувларини амалга ошириш жараёни, шунингдек, ҳуқуқий базани янада такоммиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

    Бошқа янгиликлар