АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда 135 ёшли Тўти Юсупова вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткул туманида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова 135 ёшида вафот этди, дея хабар беради Telegraf.uz  нашри.

Тўти Юсупова 1880 йилда Тўрткул туманида таваллуд топган. У ёшлик чоғларидан бошлаб, нафақага чиққунга қадар “Кўна-Тўрткул” хўжалигида ишлаб келган.

Тўти момо умри давомида шогирдлари ва фарзандларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун ўзининг барча куч-ғайратини ишга солди ва кенг жамоатчилик орасида катта ҳурмат қозонди. Унинг кўп йиллик меҳнатлари юқори баҳоланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
 

    Бошқа янгиликлар