1

Наврўз байрами кунлари ўзбекистонликлар 30 та янги кино премьераси билан танишадилар

МАДАНИЯТ 18.03.2020, 11:08
Наврўз байрами кунлари ўзбекистонликлар 30 та янги кино премьераси билан танишадилар

"Ўзбеккино” Миллий агентлиги телевизион эфир вақтини тўлдириш учун давлат ва нодавлат телеканалларга кинофонддан 750 та материал тақдим этади. Акциянинг биринчи босқичи 250 дан ортиқ киноматериаллар - ҳужжатли ва бадиий фильмлар (2015-2018 йиллар), мультфильмлар (2010-2018 йиллар), қисқа метражли фильмлар ҳамда болаларнинг севимли “Зумраша” киножурналининг янги сонларини (2016-2018) ўз ичига олади.

Шунингдек,  "Ўзбеккино" телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган  30 та янги фильмни тақдим этади.  Улар орасида “Қўқон шамоли”, “Авлоний” , “1 август” ва бошқалар бор.  

– Бизнинг мақсадимиз – мамлакатимиз аҳолиси, айниқса карантин тадбирлари давомида уйда қолаётган ёш авлод ва болалари билан қолаётган ҳамюртларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат, –  дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. – Биз давлат ва нодавлат телеканаллар таклифимизни қўллаб-қувватлаганликларидан миннатдормиз.  Аминманки, бундай акциянинг биргаликда ўтказилиши уйда ўтирганларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш баробарида, миллий киномаҳсулотларимизга бўлган эътиборни оширади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида оммавий кўнгилочар томошалар, жумладан, кинотеатрлар фаолияти ҳам тўхтатилган.  

Шу билан бирга карантин кунлари ўқув муассасалари ёпилган, байрам  тадбирлари бекор қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1