2020 йил 17 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган Тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан "Коронавирус кучаймоқда, аммо бизга ҳали ҳам махсус кийим берилмади” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу мурожаатда “Андижон вилояти Шаҳрихон тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Мамлакатимизга коронавирус кириб келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятлардаги тиббий муассасалар тайёр,дея баёнот берди. Аммо биз тeз тиббий ёрдам ходимларига ҳалигача махсус кийим берилмади. Биз Гиппократ қасамини ичганмиз, ҳар қандай вазиятда ишлашга тайёрмиз. Аммо бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир ходимни махсус кийим билан таъминлаши лозим” деб фуқаро томонидан айтиб ўтилган. Мурожаатда келтирилган муаммо юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тезкор карантин муносабати билан барча соғлиқни сақлаш масканлари тўла асбоб-анжомлар ва инвентарлар билан таъминланишини маълум қилди.
Тез орада барча тиббиёт муассасалари тўлиқ махсус кийим ва асбоб-анжомлар билан таъминланади.
13.11.2021, 13:49
Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган фуқарога асоссиз важлар келтириб, тез ёрдам автомобилларида ёнилғи йўқлигини билдирган тез ёрдам ходимига ҳайфсан...24.10.2020, 00:08
2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:19 нафари Тошкент шаҳрида, 68...22.10.2020, 23:42
2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Тошкент шаҳрида, 65...20.10.2020, 23:57
2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71...