АсосийJamiyat

Бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади, бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди — Нурмат Отабеков

'Бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади, бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди — Нурмат Отабеков'ning rasmi

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков юртимизда коронавирус билан боғлиқ анйи пайтдаги вазият бўйича навбатдаги муносабатини билдирди

«Биласизми, мана шундай мураккаб вазиятларда турли башоратчилар ҳам кўпайиб қолади. Немис олимларининг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда илмий салоҳияти улардан кам бўлмаган бошқа давлат олимларининг хулосаларини сизга айтмоқчиман – бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади.

Ўрни келганда сизга бир маълумотни айтмоқчиман – ҳар йили Германияда грипп касаллигидан 25 мингдан ортиқ одам нобуд бўлади. Ҳолбуки, бу давлатдаги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 1 фоиздан сал ортиқроқ. Европадаги энг кўп ўлим кўрсаткичи Италияда эканлигининг ҳам сабаблари аниқ – бу давлат аҳолиси орасида кексалар жуда кўп. Бу касаллик асосан кексаларда оғир кечаётганини ҳисобга олсак ҳаммаси равшан бўлади. COVID-19 ҳар қанча шов-шувларга сабаб бўлмасин, 80 фоиз ҳолларда жуда енгил ва ҳатто умуман симптомларсиз кечади. 15 фоиз ҳолларда енгил, фақат тахминан 5 фоизда оғир кечади. Шу 5 фоизнинг ҳам 90 фоизи кексалардир.

Ўйлайманки, тез орада бу ҳам оддий касалликка, яъни организмимиз ўрганган штаммлардан бирига айланади ва бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди».

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар