Президент қарори билан Абдузухуров Жамшиджон Толибович қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Жамшиджон Абдузухуров 1983 йилда туғилган, 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини бакалавр, 2008 йилда магистратура босқичларини ҳамда 2017 йилда Жанубий Кореянинг Конкук университетини тамомлаган, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
2018−2023 йилларда вазирликнинг Сабзавотчилик, картошкачилик ва полиз экинлари бошқармаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Техник, мойли, доривор ўсимликлар ва чорвачиликнинг озуқа базасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.