Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари зарбалари Тел-Авив яқинида ҳусийларнинг навбатдаги ракетаси уриб туширилганидан кейин амалга оширилган, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
ЦАХАЛ вакили нишонлар орасида Қизил денгиз портлари ва Яман пойтахти Санадаги энергетика инфратузилмаси борлигини маълум қилди.
Ҳусийлар назорати остидаги Аl Masirah телеканали Салиф портида етти киши ва Ҳодейда вилоятидаги Рас Иса шаҳрида жойлашган нефт иншоотида икки киши ҳалок бўлгани хабар берди.
Зарбалардан икки соат олдин Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Ямандан мамлакатнинг марказий қисми томон отилган ракетани тутиб олгани хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, ракета ҳужуми натижасида Тел-Авив чеккасида жойлашган Рамат Гандаги мактаб биноси ва бир нечта машинага зарар етган.
Бу Исроилнинг ҳусийлар позицияларига биринчи зарбаси эмас. Сентябр ойи бошида ЦАХАЛ кучлари ҳусийларга қарши кенг кўламли операция ўтказиб, ҳаракатнинг Ҳодейдадаги позицияларига кучли зарбалар берган эди.