АсосийСиёсат

Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган) Кипр Республикаси Президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА .

Кипр Республикаси етакчиси хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги нутқида янги элчиларни самимий қутлаб, уларга ўз вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади, шунингдек, икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.

Кипр Республикаси Президенти Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболларига алоҳида тўхталди. "Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз" – деди Президент Никос Христодулидис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар