1

Карантиндаги таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

ЖАМИЯТ 22.03.2020, 15:26
Теглар: карантин, таътил
Карантиндаги таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг "ЎзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мухлислар онлайн тарзда ўзини қизиқтирган саволларни йўллаб, уларга масъуллардан батафсил жавоб олишди. Бу ҳақда коронавирус.инфо канали маълум қилди

Карантин сабабли таътил берилиши ёзги таътилга таъсир кўрсатмайдими деган мазмундаги савол ҳам кўпчиликни қизиқтириши маълум бўлди.

Савол: Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанчалик давом этишига боғлиқ бўлади.

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъий назар, барча талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришга имкониятлар яратиб берилган».
 

Шарҳлар

Карантин туфайли ходимдан ўз ҳисобидан таътилга чиқишни талаб қилиш тўғрими?

05.04.2020, 15:43

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.Брифингда фуқаролар,...
Карантинда меҳнат таътили тугаб, ишга чиқиши керак бўлган ходим ўз ҳисобидан отпускага юбориладими?

26.03.2020, 18:31

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда карантиннинг меҳнат таътилига таъсири борасидаги саволига жавоб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1