Зимбабведа коронавируснинг биринчи қурбони қайд этилди, деб маълум қилди Хабар.уз «ZBC» телерадиокомпаниясига таяниб..
Соғлиқни сақлаш вазири Обадии Мойонинг маълум қилишича, касаллик туфайли 30 ёшли «машҳур журналист» Зороро Макамба ҳаётдан кўз юмди. У бизнесмен Жеймс Макамбанинг ўғли бўлган.
Жанубий Африкадаги мамлакатда атиги иккита коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилганди.