АсосийЖамият

Агар ноқонуний уланиш бўлмаганида, метан заправкалар 10 кун давомида узлуксиз ишлаган бўларди — Энергетика вазирлиги

Истеъмолчилар томонидан ноқонуний ишлатилган табиий газ ҳақида таҳлил эълон қилинди.

'Агар ноқонуний уланиш бўлмаганида, метан заправкалар 10 кун давомида узлуксиз ишлаган бўларди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

Энергетика вазирлиги хабарига кўрa, охирги вақтларда истеъмолчилар томонидан энергоресурслар, хусусан, табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб фош этиляпти. Бу, аввало, соҳада рақамлаштириш кўламининг кенгайгани, қолаверса, тизимда назорат механизмлари такомиллаштириб борилаётгани билан бевосита боғлиқ.

Масалан, “Ўзэнэргоинспекция”нинг берган маълумотига кўра, 2024 йил 1 декабрдан жорий йил 15 февралгача табиий газдан ноқонуний фойдаланишга оид 167 та ҳолат аниқланган. Бу орқали 82 миллион 158,9 минг куб метр табиий газдан асоссиз фойдаланилиб, давлат манфаатларига 210 миллиард 428,2 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг берган маълумотига кўра, жамият масъул ходимлари томонидан мазкур даврда 6472 та ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича 50 миллион 890 минг куб метр табиий газ учун 117 миллиард 300 миллион сўм миқдорида  қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қолаверса, шу вақт оралиғида 4942 дона маиший газ баллонида 77,8 тонна (36 минг куб метрга тенг) ҳажмдаги суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши олди олинди.

"Ҳисобот даврида ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 133 миллион 84,9 минг куб метр бўлиб, бу миқдордаги табиий газ 266 минг 170 та хонадоннинг қишки даврдаги бир ойлик меъёрий базасига тенгдир. Қолаверса, агар ушбу газ ресурсларидан оқилона фойдаланилганида, метан заправкалар 10 кун давомида узлуксиз ишлаш имкониятига эга бўларди.

Маълумот ўрнида: аниқланган барча ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, назорат органларига юборилган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Бош прокуратура, “Ўзэнергоинспекция” ва бошқа тегишли масъул идоралар томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.