Ўзбекистонда интернет ва телефон алоқаси учун тўловлар кечикса узиб қўйилмайди. Бу тартиб “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарорида ўз аксини топди.
Қарорга мувофиқ, фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.
Барча ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, қолган қисмининг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.