Эрон ташқи ишлар вазири Қатарнинг Aл-Жазира телеканалига берган интервьюсида Теҳрон Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш билан бирга, унинг янги ҳукуматини ҳам тан олишини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Aббос Aракчи жума куни Aл-Жазира телеканалига берган интервьюсида Эрон Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Aракчи, Ғазодаги Фаластин қаршилик кучларини ғалабаси ва маҳбуслар алмашинуви чоғида фаластинлик асирларнинг қайтиши билан табриклар экан, ўтган йилнинг 7 октябрь куни Фаластин масаласини янада долзарблаштириб, минтақа ва дунёда биринчи рақамли масалага айлантирганини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Сурия халқини ва бу давлат барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини, ҳамда халқи танлаган ҳар қандай ҳукуматни олқишлаймиз, деди.
Абдуллоҳ Саййид