АсосийЖамият

612 кг. наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Чегара назоратидан ўтказиш жараёнида автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортган.

'612 кг. наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилоятидаги “Термиз автойўллари” халқаро ўтказиш пункти орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг, мазкур автотранспорт воситаси “Термиз автойўллари” халқаро ўтказиш пунктига туташ ҳудуддаги "Термиз" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар чуқурлаштирилган  кўрикдан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган. Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2 986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди. Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг айримлари ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда яширилгани аниқланди.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда 2 984 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги ўткир ҳидли тўқ жигарранг гиёҳвандлик воситалари экспресс анализ натижаларига кўра, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди ва ушбу заҳри қотил оғирлиги ўрамлари билан бирга 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда “мусоровоз“ ва “Nexia-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:17

    Сирдарёда “мусоровоз“ ва “Nexia-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:45

    АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Ташқи ишлар вазирлиги огоҳлантиришида нималар назарда тутилган?

    'Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:28

    Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди

    Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    'Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:43

    'Биз соғинган баҳор келди!'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:53

    Биз соғинган баҳор келди!

    Баҳорнинг илк кунларидан фотолавҳа

    'Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:25

    Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда

    Трамвай тизимини амалга ошириш бўйича Франция билан "йўл харитаси" имзоланди.