АҚШлик машхур блюзмен Би Би Кинг кеча, Лас-Вегасдаги шифхоналарнинг бирига ётқизилди, дея хабар беради Вести.ру нашри.
Маълумотларга кўра, у 20 йилдан ортиқроқ вақтдан бери қандли диабет касаллиги билан оғрийди ва айнан ушбу касаллик туфайли аҳволи ёмонлашган.
Шифокорлар Кингнинг аҳволи бир маромга тушди, аммо у даволаниши лозим, деган фикрни билдиришмоқда.
Айни дамда 89 ёшда бўлган Кинг ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида бир неча бор “Грэмми” мукофотига сазовор бўлган.





