АсосийJamiyat

Ўзбекистон экологик лойиҳаларга 250 млн. доллар йўналтиради

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда мамлакатдаги саноат сектори корхоналарининг экологик дастурларига 250 млн. АҚШ доллари қийматидаги хорижий грантлар ва кредитларни йўналтиради. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар бермоқда.

Хусусан, ҳужжатда Ангрен ва Янги-Ангрен ИЭС кул чиқиндиларини утилизация қилиш, Олмалиқ КМКда рудаларнинг қатламларини қайта ишлаш, тўқимачилик корхоналарида оқава сувларни бўёқлардан чиқиндиларсиз тозалаш бўйича қурилмаларни жорий этиш, Шўртан газкимё комплексида қазиб олиш қурилмасини модернизация қилиш, пахта саноати корхоналарида муқобил энергия манбаларини жорий этиш назарда тутилган.
Ўзбекистон ҳукумати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта ишлаш бўйича 2015 йил учун 14 та ҳудудий дастурни маъқуллади. Мазкур дастурлар жами бўлиб деярли 690 та экологик тадбирни қамраб олади. Хусусан, балиқчилик тармоғининг салоҳиятини ошириш, асаларичилик фермаларини яратиш, ёввойи ҳайвонлар учун янги бошпаналар қуриш режалаштирилган. 
 

    Бошқа янгиликлар