Айни пайтда мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни юмшатишга кўмаклашиш мақсадида кўпчилик ташкилотлар хайрли акцияга бош қўшишмоқда. Шу жумладан Давергеодезкадастр қўмитаси ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники