АсосийShou-biznes

Бугун турк актёри Мурат Йилдирим 36 ёшга кирди

Турк сериаллари орқали барчамизга яхши таниш бўлган актёр Мурат Йилдирим бугун 36 ёшга тўлди. У 1979 йили Туркиянинг Конья шаҳрида туғилган. Унинг отаси ўқитувчи, онаси эса араб тили таржимони бўлишган. У ўз истагига кўра, Истамбулнинг техника университетини тамомлаган. Асл мутахассислиги мухандис-механик. Бундан ташқари у болалигидан мусиқа ва театр санъатига ҳам қизиққан. Талабалик йилларидаёқ у университетдаги театр саҳналарида ҳам ўз роллари билан иштирок этган.

2000 йили университетдан сўнг Мурат театрга ишга киради. 3 йилдан сўнг эса, у илк бор “Ўлмас севги” сериалида рол ижро этади.

Сўнгра, “Менинг болаларим”, “Катта ёлғон” ва бошқа бир қанча сериаллардаги ролларидан сўнг, ниҳоят 2006 йили унга катта машхурлик олиб келган “Бўрон” сериалиги бош ролни ўйнайди. Шу йили у “Олтин апельсин” мукофотига сазовор бўлган.

2007-2009 йилларда у Ўзбекистонда ҳам намойиш этилган “Осиё” сеариалида актриса Туба Буюкустун билан бош ролда гавдаланади.

“Бўрон” сераилини суратга олиш чоғида у бўлажак рафиқаси, актриса Бурчин Терзиоглу билан танишади. Бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Туркия оммавий ахборот воситалари уларнинг муҳаббатлари ҳақида ёзади. Ниҳоят 2008 йили улар турмуш қуришади. 2014 йили эса улар ажралишган.

 

    Бошқа янгиликлар