1

ЖССТ: Коронавирус инфекцияси ҳаво орқали юқмайди

САЛОМАТЛИК 30.03.2020, 21:43
Теглар: коронавирус, касаллик
ЖССТ: Коронавирус инфекцияси ҳаво орқали юқмайди

Жорий йил 29 март куни ЖССТ коронавирус хақидаги афсонани рад этди: ушбу касаллик хаво орқали юқмайди. Коронавирус йўтал ёки акса уриш пайтида беморнинг бурнидан ёки оғзидан чиққан, ҳамда тўғридан-тўғри йўналтирилган майда томчилар орқали юқади. Бундай ҳолатда касаллик фақатгина соғлом киши билан касалланган кишининг ўртасидаги масофа жуда яқин бўлса юқиши мумкин.

Ушбу томчилар ҳавода муаллақ туриш учун оғирлик қиладилар, улар фақат буюмлар сиртида жойлашиши мумкин.

Вирус ташувчидан камида 1 метр масофада туриш инфекцияланишдан ҳимояни таъминлайди, шунингдек беморнинг тупуги ёки нафас йўлидаги ажралмалар теккан буюмлар юзасига тегиш мумкин эмас, қўлларингизни яхшилаб ювиб ҳамда махсус воситалар билан дезинфекциялашингиз керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1