АсосийДунё

Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси

Дроннинг қолдиқлари Беларуснинг Гомел вилоятига қулагани айтилмоқда.

'Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси'ning rasmi

12 июль куни Беларус ҳаво кучларига тегишли Ми-24 вертолёти Украина томон учаётган Россиянинг “Гербер” русумидаги зарба берувчи дронини уриб туширди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси маълум қилди.

Дроннинг қолдиқлари Беларуснинг Гомел вилоятига қулагани айтилмоқда. Хабарларга кўра, ҳодиса вақтида Беларус ҳаво ҳудудида Россиянинг камида учта дрони бўлган.

Айни вақтда, Россия 12 июлга ўтар кечаси Украинага қарши энг йирик авиаҳужумни амалга ошириб, 597 та дрон ва 26 та қанотли ракетадан фойдаланган. Украина ҳаво мудофааси эса уларнинг 602 тасини, жумладан, 319 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган.

Экспертларга кўра, “Гербер” дронлари жанговар қуролларни ташиш ва радиоэлектрон разведка қилиш имкониятига эга бўлиб, хорижда ишлаб чиқарилган технологиялар билан жиҳозланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Россияга қарши "жуда қатъий божлар" жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:47

    АҚШ Россияга қарши "жуда қатъий божлар" жорий қилади

    Трамп "иккиламчи божлар"ни Путиндан ҳафсаласи пир бўлгани учун жорий қилмоқчи.

    'Зеленский Украина бош вазири лавозимига кимни таклиф қилди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:51

    Зеленский Украина бош вазири лавозимига кимни таклиф қилди?

    Бу лавозимга бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаб турган амалдор таклиф қилингани айтилмоқда.

    'Жо Байденнинг президентлик муддатининг охирида қабул қилган барча қарорлари оғзакимиди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:22

    'Гергиэвнинг Европадаги гастроллари Евроиттифоқни иккига бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:34

    'Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:06

    Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди

    Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди.

    'АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти

    Пентагон буни киберхавфсизлик билан изоҳлади.