АсосийСиёсат

Собиқ энергетика вазири Президентнинг вакили бўлди

Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланди.

'Собиқ энергетика вазири Президентнинг вакили бўлди'ning rasmi

Алишер Саидаббосович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Алишер Султонов 1967 йил 29 ноябрь куни туғилган. У 2017 январь – 2018 январь даври мобайнида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида ишлаган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясини бошқарган. Узоқ йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” бошқарувида фаолият олиб борган.

2017-2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, 2019 йил 16 февралдан 2022 йил 7 июнгача – бош вазир ўринбосари, энергетика вазири, 2020 йилдан 2022 йилгача – Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси бўлган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шерзод Асадовнинг ҳам янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 14.07.2025 18:39

    Шерзод Асадовнинг ҳам янги лавозимга тайинланди

    Шерзод Асадов Президент Администрациясида янги ташкил этилган Коммуникациялар департаментининг раҳбари — Ўзбекистон президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

    '“2030 йилгача қишлоқларда асфальт бўлмаган йўл қолмайди“'ning rasmi

    Сиёсат 14.07.2025 18:07

    “2030 йилгача қишлоқларда асфальт бўлмаган йўл қолмайди“

    Бу бўйича Транспорт вазири депутат сўровига жавобан маълумот берди.

    'Ҳилола Умарова нега лавозимидан кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 14.07.2025 17:41

    Ҳилола Умарова нега лавозимидан кетди?

    Эндиликда у Саида Мирзиёевага ўринбосар сифатида фаолият юритади.

    'ТИВ раҳбари Абдул Ғаффор Теравий билан нимани гаплашди?'ning rasmi

    Сиёсат 11.07.2025 13:49

    ТИВ раҳбари Абдул Ғаффор Теравий билан нимани гаплашди?

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Афғонистоннинг мамлакатдаги элчиси билан учрашув ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 10.07.2025 20:04

    Шавкат Мирзиёев “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди

    Марказда 12 тоифадаги муҳтож инсонларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

    'Тошкент қиёфасини яхшилаш режалари тақдимот қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 09.07.2025 21:49

    Тошкент қиёфасини яхшилаш режалари тақдимот қилинди

    Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси қабул қилинди.