АсосийДунё

Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айбламоқда

Исроил томонидан нефть омборлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва қўриқланадиган ҳудудларга қилинган ҳужумлар инсон саломатлиги, биохилма-хиллик ҳамда минтақанинг экологик мувозанатига жиддий зарар етказган.

'Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айбламоқда'ning rasmi

Эрон Атроф-муҳит департаменти (ДОЭ) Исроилни 12 кунлик уруш даврида “экологик уруш жиноятларини содир этганликда” айбламоқда. Бу ҳақда The Jerusalem Post ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, нефть омборлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва қўриқланадиган ҳудудларга қилинган ҳужумлар инсон саломатлиги, биохилма-хиллик ҳамда минтақанинг экологик мувозанатига жиддий зарар етказган.

 

DOE 13 июль куни эълон қилган баёнотида Исроилнинг қазиб олинадиган ёнилғи омборлари ва саноат инфратузилмасини нишонга олишини қоралаб, буни “табиий муҳит ва биологик хилма-хилликка ҳалокатли ҳужум” деб атаган. Кенг кўламли ҳужумлар  Эроннинг ҳаво сифати, сув манбалари ва табиий яшаш муҳитига узоқ муддатли таъсир кўрсатган.

 

12 кунлик уруш давомида Теҳрон ғарби ва жанубидаги бир нечта нефть омборларига зарбалар берилган. Оқибатда ҳавони заҳарли тутун билан тўлдирган улкан ёнғинлар содир бўлган. Маълумотларга кўра, жами 364 минг гектардан ортиқ қўриқланадиган ерлар зарар кўрган, 12 та қўриқхона ёниб кетган.

 

“Сионистик режим Теҳрон яқинидаги иккита нефть захирасини нишонга олган. Миллионлаб килограмм ёнилғининг ёнишига гувоҳ бўлдик. Бу эса ҳавога тонналаб иссиқхона газлари чиқишига олиб келган. 12 кун давомида пойтахтда бир кун ҳам тоза ҳаво бўлмади”, дейилади департамент баёнотида.

 

Рей, Канган ва Бушер ҳудудларидаги нефть-кимё объектларига ҳам зарар етказилгани ҳақида хабар берилган. Атмосфера ҳавоси мониторлари ҳаводаги ис гази, қурум ва бошқа заҳарли моддаларнинг кескин кўпайганини қайд этган. Бу эколог олимлар ва соғлиқни сақлаш ходимлари орасида хавотир уйғотган.

 

“Бу нафақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият, балки экологик фалокатдир. Ушбу масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар ҳаво сифати, сув ресурслари ва табиий муҳитга узоқ муддатли таъсир кўрсатган”, — дея қўшимча қилинган баёнотда.

 

Вазирлик БМТнинг атроф-муҳит дастури, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, шунингдек, бошқа минтақавий ва глобал ташкилотларни кейинги вайронагарчиликларни тўхтатиш ва экологик офатларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўришга чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гергиэвнинг Европадаги гастроллари Евроиттифоқни иккига бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:34

    'Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:06

    Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди

    Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди.

    'Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:50

    Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси

    Дроннинг қолдиқлари Беларуснинг Гомел вилоятига қулагани айтилмоқда.

    'АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти

    Пентагон буни киберхавфсизлик билан изоҳлади.

    'Дунёнинг энг кекса Президенти яна президент бўла оладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:23

    Дунёнинг энг кекса Президенти яна президент бўла оладими?

    Камеруннинг 92 ёшли президенти Пол Бийя 1982 йилдан бери мамлакатда президентлик қилади.

    'Беларус ҳарбийлари Россиянинг Украинага қараб учаётган дронини уриб туширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:50

    Беларус ҳарбийлари Россиянинг Украинага қараб учаётган дронини уриб туширди

    Дроннинг парчалари Гомел вилояти ҳудудига тушгани айтилмоқда.