Куни кеча Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ўн бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда telegraf.uz.
Нашр маълумотларига кўра, тоғ йўлидан пастга тушаётган юк автомобили иккита енгил авто – “Нексия” ва “Ласетти” билан тўқнашиб кетган.
“Юк машинаси қарама-қараши келаётган аввалига биринчи, кейин иккинчи машинанинг устидан юриб, сўнг ўзи ҳам ағдарилган”, - дейилади маълумотда.
Келтирилган маълумотларга биноан, ҳар бир енгил автомобилда беш кишидан бўлган ва юк машинаси тўқнашувидан кейин шу жойнинг ўзида вафот этган. “Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Шу тариқа, 11 киши ЙТҲ қурбонига айланди”, - дейилади манбада.
Шу билан бирга, хабарларга кўра, мазкур ҳодиса бўйича Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.





