АсосийShou-biznes

Рассом Қудратулла Ажиметовнинг шахсий кўргазмаси очилди

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданияткарвонсаройида рассом Қудратулла Ажиметовнинг “Ота уйим, айвонингда изим қолди...” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди, деб ёзади Uzbekistan Today ахборот агентлиги расмий сайти.

У муаллифнинг 60 йиллигига бағишланди. Қ. Ажиметовнинг рангтасвир ва графика йўналишидаги ижод намуналари ушбу кўргазмадан жой олган. Айни пайтда Қудратулла Ажиметов Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлар ижодий бирлашмаси аъзоси ҳисобланади. У узоқ йиллар давомида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида тасвирий санъат сирларидан дарс берган. Унинг асарлари Ўзбекистон Давлат санъати музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси коллекциялари ҳамда АҚШ, Буюк Британия, Исроил ва Австриядаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.  

    Бошқа янгиликлар