АсосийJamiyat

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти 17 та лойиҳани амалга оширади

2015-2019 йилларда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида  таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида 17 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Шулардан ўн иккитаси янги қурилишлар, бештаси модернизация ва реконструкция лойиҳаларидир.

Ана шу лойиҳалардан бири “Қалмоққир” кони балансорти ташлама маъданларини қайта ишлашга жалб этиш” лойиҳасидир. Ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад ҳар йили 4,0 миллион тонна маъданларни қайта ишлаш ҳамда йилига ўртача 4,9 минг тонна катодли мис ишлаб чиқаришни назарда тутган ҳолда "Қалмоққир" кони балансорти маъданлари ташламаларига илгари жойлаштирилган маъданларни қайта ишлашга жалб этишдир. Ушбу лойиҳа амалга ошиши билан чиқинди миқдорини камайтириш ҳисобига минтақада экологик муҳит яхшиланади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, янги иш ўринлари яратилади ва икки юздан ортиқ киши иш билан таъминланади.

“Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводи қуриш” лойиҳанинг асосий мақсади эса Сурхондарё вилояти Шеробод туманида хом-ашё карьерларини барпо этиб, ишлаб чиқаришда комбинацияланган ёқилғи (табиий газ ва тошкўмир)дан фойдаланган ҳолда йилига 1,5 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги цемент заводини қуришдан иборат.

Ушбу лойиҳада кўзда тутилган барча жараёнлар якунланиб, завод ишга тушиши билан янги иш ўринлари яратилади ва минг киши иш билан таъминланади.

Умумий қиймати 2,457 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.

    Бошқа янгиликлар