Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлди, дея хабар беради ИИВнинг манбаси ва “Новый век” нашри маълумотлари асосида 12news.uz нашри.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Қарши шаҳридан узоқда бўлмаган ҳудудда Нексия русумидаги иккита автомобилларнинг тўқнашуви содир бўлди.
“Тўқнашув натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлган, 2 нафари турли хилдаги тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган”, – дея таъкидланади нашрда.





