АсосийShou-biznes

Маҳмуд Номозов ўқув қўлланма ёзди

Шу йилнинг 14 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар қилади.

Мазкур тадбирда Маҳмуд Намозовнинг "Бахшиёна" ва "Юлдузлар шамоли"(муаллиф Маҳмуд Номозовнинг укаси Мусулмон Намоз) китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

"Бахшиёна" китоби ўқув қўлланма сифатида бўлиб, ундаги қўшиқ матнлари ноталари билан берилган. Китоб  муқовасига ушбу қўшиқлар ёзилган диск ҳам бириктирилган. "Юлдузлар шамоли" китобида эса Маҳмуд Номозовнинг ҳаёти ва ижоди ҳикоя қилинади.

    Бошқа янгиликлар