Шу йилнинг апрелидан июнь ойига қадар Халқаро аэрокосмик мактаб тахминий мавсуми этиб белгиланди, деб ёзади 12news.uz нашри.
Ўқитувчилар ва иштирокчиларнинг таркиби Роскосмосдан жавоб олингандан сўнггина тасдиқланади, дея хабар беради Uzbekistan Today нашри Воҳидов номидаги халқаро космик фонд раҳбари Феруза Вохидованинг сўзларига асосланган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, ҳар йили Халқаро аэрокосмик мактабида маҳаллий олимлар, турли мамлакатлардан ташриф буюрган космонавтлар машғулотларни ўтказади.
Анъанага мувофиқ, машғулотлар дастури маърузалардан, шу билан бирга моделлаштириш бўйича амалий машғулотлардан иборат.





