Ҳайвонлар учун чигирткадан оқсил озуқалар ишлаб чиқариш бўйича дастлабки Челябинск инновацион қурилмалари Ўзбекистонда ишлашни бошлайди. Бу ҳақда 12news.uz нашри ушбу лойиҳа раҳбари Челябинск қишлоқ хўжалиги машинасозлиги давлат академиясининг илмий ишлари бўйича проректори Петр Свечников берган маълумотлар асосида хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, озуқа ишлаб чиқариш учун махсус қурилма яратилган.
– "Чигирткалар бўлинмага тушади ва майдаланади, қуритилиб, касаллик қўзғатувчи ҳар қандай микробларни йўқ қилиш мақсадида кучли босим остида ва юқори ҳароратда қайта ишланади. Соатига 10 км тезликда ишловчи машина бир кунда 5-7 тонна миқдорида экологик жиҳатдан хавфсиз озуқа ишлаб чиқарилади", – дейди Свечников.
Шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки, қурилма такомиллаштириб борилмоқда, сўнгги ойлар ичида ишлаб чиқариш қуввати 1,5 баробарга ошган, хизмат кўрсатиш муддати 10 баробарга ортиб, нархи сезиларли даражада пасайган.
Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларига кўра, чигирткадан тайёрланган озуқа қиймати ва уннинг тўйимлилиги тенгсиздир. Мисол учун, протеин чўчқа ва сигирда 17 фоизни ташкил этса, балиқда 21 фоиз, чигирткада эса 75 фоизни ташкил этади.





